Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий хизматчиларни кўнгилли равишда қон топшириши орқали инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган беморларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар.